Сотувга қўйилган "Ўзбекистон" меҳмонхонасининг нархи яна арзонлатилди
Сотувга қўйилган "Ўзбекистон" меҳмонхонасининг нархи яна арзонлатилди

Тошкентдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасининг нархи яна арзонлатилди ва энди у 24 миллион 600 минг доллар нарх билан 16 сентябрда ўтадиган давлат улуши савдосига чиқарилади. Бу ҳақда 4 сентябрь куни Давлат активларини бошқариш агентлиги маълум қилди.

Дастлаб меҳмонхона нархи 33 миллион доллар деб белгиланган эди. Июль ойида унинг нархи 29 миллион 700 минг долларга туширилди. Аммо харидор йўқлиги сабабли нарх яна ҳам тушди ва икки ойда меҳмонхона қиймати 8 миллион 400 минг долларга арзонлади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги 24 миллион 600 минг доллар эвазига давлатнинг меҳмонхонадаги 80,13 фоиз улуши сотилишини билдирган.

Харидор бу пулни уч йил мобайнида тўлаши мумкин. Бундан ташқари меҳмонхонани сотиб олган одам уни модернизация қилиш учун камида 10 миллион 600 минг доллар сармоя киритиши шарт бўлади.

Тўрт юлдузли ва 17 қаватли “Ўзбекистон” меҳмнохонаси 1974 йилда қурилган. Уни сотиш тўғрисидаги қарор 2018 йилнинг августида қабул қилинган эди.

www․ozodlik․org rss
2 months ago
Lignoom.com © 2019