Россияда ароқдан заҳарланиб ўлганлар сони 17 фоизга кўпайди
Россияда ароқдан заҳарланиб ўлганлар сони 17 фоизга кўпайди

Россияда 2019 йилнинг биринчи ярмида алкогол ичимликларидан заҳарланиш оқибатида ўлиш ҳолатлари ўтган йилга нисбатан 17 фоизга кўпайди.

Миллий алкогол сиёсатини ишлаб чиқиш бўйича марказнинг маълум қилишича, жорий йилнинг январь ойидан июль ойигача 4298 одам, яъни ҳар юз минг кишидан беш нафари алкоголли ичимликлардан заҳарланиб ўлган.

Алкоголдан заҳарланиб ўлганлар сони бўйича Татаристон биринчи ўринда турибди. Бу ерда ўлим ҳолатлари ўтган йилга нисбатан 12 маротабага кўпайган. Ундан кейинги ўринларни Яҳудий мухтор вилояти, Тува, Пенза ва Курган вилоятлари эгаллади.

Москвада олти ой ичида 71 одам алкоголдан заҳарланиб вафот этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда 10 фоизга кўпдир.

www․ozodlik․org rss
2 months ago
Lignoom.com © 2019